17 Декабр 2021 йил
627
“Соғлом ҳаёт” кенг қамровли профилактик тадбири доирасида ёшлар билан учрашув
ИИВ фармойишига асосан ўтказилаётган “Соғлом ҳаёт” кенг қамровли профилактик тадбири доирасида, Чирчиқ давлат жисмоний тарбия институтида ОИВ инфекцияси юқишининг олдини олиш юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Тошкент вилояти ИИББ ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўлими, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ва бошқа ташкилот масъуллари ҳамда талабалар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар мавзу юзасидан фикр мулоҳазаларини билдириб, касалликнинг салбий ҳолатлари ва оқибатларини мисоллар билан келтириб ўтди. Талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
ИИББ Ахборот хизмати