Соғлом турмуш, фаровон ҳаёт – таваккалчиликка асосланган (интернет) ўйинларнинг салбий оқибатлари
Тошкент вилояти ИИББда шу ва “Хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш” мавзуларида навбатдаги маърифат соати бўлиб ўтди. Унда, Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари полковник Дилмурод Худжақулов, шахсий таркиб ва меҳмон сифатида сиёсий шарҳловчи Қобилбек Каримбеков иштирок этди.
Дастлаб, Қобилбек Каримбеков мавзулар доирасида фикр мулоҳазаларини билдириб сиёсий майдондаги ахборот ва жараёнлардан ходимларни хабардор қилган бўлса, Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари таваккалчиликка асосланган (интернет) ўйинларда қатнашаётганлар орасида тизим ходимларинг бўлишини олдини олиш юзасидан гапирди. Шунингдек, унинг салбий оқибатлари, хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар тўғрисида сўз юритиб, мавжуд камчиликларга тўхталиб ўтди.
Ходимларнинг ахлоқий-руҳий ҳолатини назорат қилиш, психологик хизмат сифатини ошириш юзасидан фикрлар билдирди. Тамагирлик, порахўрлик, хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ иллатларга йўл қўймаслик, бундай ҳолатлар юз берганда қатъий чоралар ҳақида огоҳлантирди. Шу билан бирга, хизматига содиқ, ҳалол меҳнат қилаётган ходимларни қўшимча рағбатлантириш масаласига ҳам эътибор қаратди.
Ходимларга хизмат вазифаларини виждонан бажаришга, огоҳликка, хизмат интизомига қатъий риоя қилишга чақирди ва бу – ҳар бир ходимнинг қонунан белгиланган мажбурияти эканлигини таъкидлади.
Тадбирда масъулларга ҳар бир ходим билан алоҳида ишлаш, оилавий муҳитини ўрганиш, мавжуд муаммоларини бартараф этиш, билим ва кўникмаларини ошириш орқали улар билан содир бўлиши мумкин бўлган турли ҳолатлар, жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан топшириқлар берилди.