27 Сентябр 2021 йил 599

«Шахсий намуна» – энг яхши ўрнак ва тарғибот

Бугун, Бош бошқармада «Ходимларнинг оиласи маҳалла кўрки бўлиши керак навбатдаги» мавзусида навбатдаги маърифат соати бўлиб ўтди.

Маърифат соатидан сўнг, ходимларнинг билим савияларини ошириш ва улар ўртасида китобхонлик муҳитини яхшилаш мақсадида навбатдаги китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада ходимлар бир қанча бадиий ва ҳуқуқий, шунингдек, ўзлари қизиққан соҳаларга доир китобларни мутолаа учун харид қилишди. Эътиборли жиҳати ярмаркада вилоят ИИББ бошлиғининг ўринбосари полковник Дилмурод Худжақулов аввало ўз мутолааси, қолаверса, ходимларга «шахсий намуна» сифатида бир нечта китоблар олганини гувоҳи бўлдик.

Шу ўринда ИИО ҳамда фуқаролар учун эслатиб ўтишимиз ўринлидир, китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ИИВ томонидан китобларнинг аудио ва электрон шакли эълон қилиниб бориладиган (телеграмда) алоҳида электрон кутубхона ташкил этилган.

Э-кутубхона билан танишиш ва мароқли мутолаа учун ҳавола – https://t.me/iivuzmutolaa

Аввалроқ, Бўка туманида ИИБ ходимлари учун китоб ярмаркаси ташкил қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Text to speech