Шараф сизга, олқиш сизга азиз устозлар!
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Тошкент вилояти ИИББда тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда ИИОларида хизмат қилиб, фахрий мақомга эга бўлган устозлар, ИИВ 2-сон Тошкент Академик лицейи жонкуяр ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда вилоят ИИББ раҳбарияти иштирок этди.
Сўзга чиққан вилоят ИИББ бошлиғи полковник Тоҳир Арипов, аввало ўз номидан қолаверса шахсий таркиб номидан фахрий устозларни ва улар орқали барча соҳа вакилларини «1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни» билан самимий қутлаб, Ички ишлар вазирининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.Табрикдан сўнг мактаб ўқувчилик йилларидан ҳозирги кунгача устоз мақомида келаётган инсонларни алоҳида ёдга олди ва улар учун доим таъзимда эканини билдирди.
Шунингдек, тадбирда ИИББ бошлиғининг маслаҳатчиси, истеъфодаги генерал-майор Сайфулла Асадов ва бошқалар ҳам сўзга чиқиб, сана муносабати билан касб эгаларини самимий қутлашди, улар шаънига илиқ сўзлар айтилди.
Тантанада фахрий устозлар ва лицей ўқитувчиларига ИИББ раҳбарияти томонидан вазирлик ва бош бошқарманинг байрам совғалари ва пул мукофотлари топширилди.
Шу билан бирга, сафдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ Академик лицей ўқувчиларига идоравий кўкрак нишонлари топширилиб, яна бир гуруҳини Ички ишлар вазири стипендианти бўлгани билан самимий қутланди.
Байрам дастури бир пиёла устида давом эттирилиб, ИИВ Ашула рақс ансамблининг хонандалари ижросидаги куй қўшиқлар билан юқори кайфиятда якунланди.