14 Ноябр 2024 йил 365

“Сайёр-Академия” ўқув дастури бўйича машғулотлар ўтказилди

Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган “Сайёр-Академия” ўқув дастури доирасида Тошкент вилояти ИИББ Эксперт-криминалистика маркази ва шаҳар-туман экспертлари учун ўқув машғулоти ташкил этилди.

Машғулотда ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази ва ИИВ Академиясининг криминалистик экспертизалар кафедраси мутахассислари иштирок этди. Улар иштирокчиларга криминалистик экспертизаларни ўтказиш жараёнидаги процессуал, методик ва техник талабларни тушунтириб, амалий ва назарий дарслар олиб бордилар.

Ҳар бир иштирокчи ўз иш фаолиятида учраётган муаммолар бўйича тажрибали устозлардан батафсил маълумот ва жавоблар олди. Бу каби машғулотлар, ўз навбатида, соҳадаги профессионалликни ошириш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашда самарадорликни таъминлашга хизмат қилади.

Text to speech