Сафдорлар таркиби лавозимлари учун танлов
Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрь кунидаги ПҚ-3413 сон Қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 2 ноябрь кунидаги 601-сонли буйруғи талаблари асосида ташкил этилади.
Хизматга танлов асосида, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган шахсий, ишбилармонлик ва касбий фазилатларига эга номзодлар қабул қилинади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодларга талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эркаклар;
- Доимий яшаш жойи бўйича Тошкент вилоятида рўйхатда турган;
- Ҳарбий хизматни ўтаган (муддатли ёки сафарбарлик чақируви резервида);
- Ёши 18 ёшдан кичик ва 30 ёшдан катта бўлмаган;
- Бўйи 170 (бир юз етмиш) см дан паст бўлмаган;
- Олий таълим муассасаларини тамомлаган олий маълумотга эга бўлганлар шунингдек ИИВ Академик лицейлари ва ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, Профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари.
Аризалар https://kb.iiv.uz сайти орқали фақат онлайн тарзда жорий йилнинг 11-21 декабрь кунлари қабул қилинади. Белгиланган кунлардан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодлар рўйхатга олинмайди.
Қўшимча маълумот учун: +998
70 762 21 46 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.