Жорий йилнинг 9 июнь куни соат 01:23 да Тошкент вилояти ИИББ Қўриқлаш бошқармасига Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳридаги қўриққа олинган савдо дўконидан сигнал тушган.
Тезкор гуруҳ ходимлари 3 дақиқа ичида воқеа жойига етиб борганлар. Дўкон ичидаги номаълум шахс қочишга уринган ва қўлидаги пичоқ орқали ўзини жароҳатлаш билан таҳдид қилган.
Ходимлар томонидан кўрилган чоралар натижасида Бўстонлиқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган (С.О.) шахс қуролдан зарарсизлантирилиб, қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.