28 Феврал 2025 йил 4592

Республика ишчи гуруҳининг Тошкент вилояти аҳолиси учун оммавий сайёр қабул учрашувлари давом этмоқда

Хабар берилганидек, айни кунларда Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида Республика ишчи гуруҳи томонидан аҳоли билан оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Белгиланган режага асосан навбатдаги манзил Олмалиқ шаҳри бўлиб, Нурафшон, Олмалиқ, Ангрен, Оҳангарон шаҳар ва Оҳангарон тумани аҳолиси учун ташкил этилдиҚабулда ички ишлар органларига оид мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рамазон Ашропов томонидан қабул қилинди.

Фуқаролар ИИОларига ўқишга, хизматга кириш ва қайта тиклаш, тергов-суриштирув жараёнлари, паспорт масалалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги, пробация каби йўналишлари ва бошқа ижтимоий йўналишда мурожаат қилдиларМурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилиб, қўшимча ўрганишни талаб этувчи мурожаатлар бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, қабул давомида вилоят ИИО Пробация хизмати назоратида бўлган 20 га яқин шахснинг мурожаати ҳам тингландиВазир ўринбосари улар билан мулоқот чоғида қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги инобатга олингани, суд томонидан белгиланган чекловларга қатъий риоя қилиш ва келгусида жиноят содир этишдан тийилиш лозимлиги ҳақида яна таъкидлади.

Масъулларга ушбу шахсларнинг муддатидан олдин шартли озод этилиши юзасидан суд идораларига тақдимномалар киритиш бўйича топшириқлар берилдиАҳоли билан очиқ мулоқот шаклидаги сайёр қабуллар Тошкент вилояти бўйлаб давом этмоқда.

Text to speech