Республика ишчи гуруҳи томонидан Тошкент вилоятида оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда
Аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиш ва ижобий ечимини таъминлаш мақсадида Республика ишчи гуруҳи томонидан Тошкент вилоятида оммавий сайёр қабул ўтказилмоқда.
Олмалиқ шаҳрида ўтказилган сайёр қабул давомида фуқароларнинг турли масалаларга оид мурожаатлари тегишли мутасаддилар томонидан тингланиб, жойида ҳал этилди ёки қўшимча ўрганиш учун тегишли тартибда расмийлаштирилди.
Хусусан, ички ишлар органларига оид мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рамазон Ашропов томонидан қабул қилинди. Фуқаролар тергов ва суриштирув жараёнлари, кадастр ва паспорт масалалари, ИИОларига ўқишга ва хизматга кириш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, пробация каби йўналишларда ўз мурожаатларини билдирдилар.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Қўшимча ўрганишни талаб этувчи мурожаатлар бўйича масъулларга аниқ топшириқлар бериб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
Аҳоли билан учрашув ва сайёр қабуллар Тошкент вилояти бўйлаб давом этмоқда.