26 Феврал 2025 йил 4925

Республика ишчи гуруҳи томонидан Тошкент вилояти аҳолиси учун оммавий сайёр қабул учрашувлари ташкил этилмоқда

Республика ишчи гуруҳи томонидан аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиш ва уларнинг ижобий ечимини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятида оммавий сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Қабулнинг биринчи куни Янгийўл шаҳрида бўлиб ўтиб, унда Янгийўл, Қуйи Чирчиқ, Чиноз ва Зангиота туманлари аҳолиси иштирок этишдиСайёр қабулда, Ички ишлар органларига оид мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рамазон Ашропов томонидан қабул қилинди.

Фуқаролар тергов ва суриштирув жараёнлари, кадастр ва паспорт масалалари, ИИОларига ўқишга ва хизматга кириш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, пробация каби йўналишларда ўз мурожаатларини билдирдиларМурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Қўшимча ўрганишни талаб этувчи мурожаатлар бўйича масъулларга аниқ топшириқлар бериб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.

Шунингдек, қабул давомида вилоят ИИО Пробация хизмати назоратида бўлган 20 га яқин шахснинг мурожаати ҳам тингландиВазир ўринбосари улар билан мулоқот чоғида суд томонидан белгиланган чекловларга қатъий риоя қилиш, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиш ва келгусида жиноят содир этишдан тийилиш лозимлиги ҳақида яна бир бор таъкидлади.

Шу билан бирга, масъулларга ушбу шахсларнинг муддатидан олдин шартли озод этилиши юзасидан суд идораларига тақдимномалар киритиш бўйича топшириқлар берилдиАҳоли билан учрашувлар ва сайёр қабуллар Тошкент вилояти бўйлаб давом этмоқда.

Text to speech