10 Январ 2024 йил 6215

Раҳбар ва ёш ходимлар учрашуви

Ички ишлар органларига танлов асосида хизматга қабул қилинган ёш ходимлар учун амалий ўқув машғулотлари ҳамда “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилмоқда. Хусусан, Ангрен шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда бўлиб ўтган учрашувда вилоят ИИББ бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат масъуллари ва ёш ходимлар иштирок этди.

Учрашувда ҳар бир хизматга қабул қилинган ходим Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиши, ҳар қандай вазиятда ҳам хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиши қатъий талаб экани таъкидланди. Бундан ташқари, ходимлар билан боғлиқ ижобий ва салбий ҳолатлар етказилиб, ёш ходимларни қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан жавоблар берилди.

Хабар берилганидек, Ангрен шаҳрида Ички ишлар органларига қабул қилинган ёш ходимлар учун навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech