Психотроп ва синтетик гиёҳвандлик воситаларини тарқатиб келган (закладчик) қўлга олинди
Республика бўйлаб ўтказилаётган «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари томонидан тадбирлар уюшқоқлик билан ташкил этилиб, жиноятларнинг олди олинмоқда.
Хусусан, Қўйи Чирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1999 йилда туғилган фуқаро А.С. гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни контактсиз – манзил усулида тарқатиш («закладчик») фаолияти билан шуғулланаётгани аниқланди.
У навбатдаги «заҳри қотил»ни олиш мақсадида туманнинг овлоқ ҳудудидаги ерни кавлаётган вақтида, далилий ашё билан ушланди. Ушбу шахснинг ёнидан 20 дона қадоқланган ҳолда, синтетик гиёҳванд моддалар холислар иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.