3 Октябр 2025 йил 130

Психотроп ва синтетик гиёҳванлик воситаларини тарқатиб келган (закладчик) қўлга олинди

«Долзарб 20 кун» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида патруль-пост хизмати ходимлари томонидан гиёҳвандлик моддасини «закладка» усулида тарқатиб келган шахс қўлга олинди.

Тошкент тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган вилоят ИИББ 4-минтақавий ҳудуд ППХ инспекторларида шубҳа уйғотган шахс (2002 й.т. Б.Б.) тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Холислар иштирокида ўтказилган кўздан кечиришда унинг ёнидан 3 дона қадоқланган ҳолдаги гиёҳвандлик модда (а-ПВП) топилди.

Шундан сўнг туман ИИБ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда қўшимча тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида Тошкент тумани Қорасарой маҳалласи, шунингдек Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Олмазор туманларида жами 21 та жойдан қадоқланган ҳолдаги гиёҳванд модда топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

Ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-модда 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, гиёҳвандлик моддадари билан қонунга хилоф муомала қилиш 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Text to speech