19 Ноябр 2021 йил 598

Психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситаси далилий ашё сифатида олинди

Республика миқёсида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган хавфсиз ҳудуд, хавфсиз тун, кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлар ўтказилаётгани ҳақида хабар қилинган.

Ушбу тадбирларга бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан бирга, ИИОнинг барча соҳавий хизматлари жалб этилиб, кучайтирилган тартиб йўлга қўйилган.

Тадбир доирасида психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, уларни ёшлар орасида тарқалишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилган.

Жумладан, шу каби тадбир давомида 1996 йилда туғилган S.A. шартли харидорга 4 дона кучли таъсир қилувчи ва психотроп дори воситаларини 280 минг сўмга сотаётган вақтида ушланди.

Жараёнда холислар иштирокида унинг бошқарувидаги автомашина кўздан кечирилганда машина ичида ҳам 16 дона мазкур дори воситаларидан борлиги аниқланган.

Шундан сўнг, туман прокуратурасининг қарорига асосан ушлаган шахснинг яшаш хонадони тинтув қилинганда, хонадонда 200 га яқин психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари сақлаб келинаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech