22 Апрел 2025 йил 350

Психотроп дори воситаларини тарқатиб келган (закладчик) ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди

Республика миқёсида ўтказилаётган «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизимлари ходимлари томонидан тадбирлар уюшқоқлик билан ташкил этилиб, қатор жиноий ҳолатларнинг олди олинмоқда.

Жумладан, Тошкент туманидаги «Иқбол» маҳалласи ҳудудида, автомобиль йўли ёнида жойлашган эҳсон қутисини очиб, ичидаги пулларни олишга уринган шахс, 2005 йилда туғилган Ж.М. туман ИИБнинг тунги хизматига бириктирилган ходимлари томонидан ушланди.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, ушбу фуқаро наркотик ва психотроп моддаларни контактсиз-манзил усулида тарқатувчизакладчик») сифатида фаолият юритаётгани аниқланди. Ушланган шахснинг ёнидан 9 дона қадоқланган, кучли таъсир қилувчи моддага ўхшаш дори воситалари топилди ва холислар иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари ишлари олиб борилмоқда.

Text to speech