Республика бўйлаб гиёҳва ндлик воситалари ва психотроп моддаларининг ноқонуний айланиши га , жумладан уларни сақлаш , истеъмол қилиш , етиштириш ҳамда реализация қилиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олишга қаратилган «Қорадори – 2025» кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлари изчил давом эттирилмоқда .
Жумладан , Ангрен шаҳар ички ишлар бошқармаси ва ДХХ ҳудудий бўлинмаси ходимлари ҳамкорлигида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди .
Ангрен шаҳрида ўтказилган тадбир давомида Андижон вилоятида яшовчи , 40 ёшли фуқаро (С .Т .) ўзига тегишли Nexia русумли автомашинасида 597 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини пойтахтга олиб кетаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди .
Тезкор тадбир давом эттирилиб , ушбу шахсни дори воситалари билан таъминлаб келаётган , 1993 йилда туғилган фуқаро (О .Н .) ҳам 900 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 2 500 АҚШ долларига назорат остидаги харидорга сотаётган вақтда қўлга олинди . Ҳолат юзасидан далилий ашёлар расмийлаштирилди .
Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251¹-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб , тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда .
Таъкидлаш жоизки , «Қорадори – 2025» тадбирлари доирасида ўтган 30 кун мобайнида Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизимлари томонидан 217 та жиноят ҳолати аниқланиб , ноқонуний муомаладан жами 17 килограмм турли номдаги гиёҳва ндлик ва синтетик моддалар , шунингдек 11 242 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари олиб қўйилди . Тадбирлар давомида 765 туп гиёҳвандлик ўсимликлари аниқланиб , белгиланган тартибда йўқ қилинди .
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича тезкор ва профилактик чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда .