27 Сентябр 2021 йил 771

Президенти Администрацияси масъуллари бошчилигида семинар ташкил этилди

Тошкент вилояти ИИББда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда ИИВ масъуллари иштирокида «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига оид қонун ҳужжатлари мазмун моҳияти» мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда мурожаатлар тўғрисидаги қонун ва қонун ости ҳужжатларда белгиланган тартиб ва қоидалар ҳақида яна бир бор тушунча берилди.

Сўзга чиққан масъул ходим Сарвар Мамадиев давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган очиқлик сиёсатига мос равишда хизмат юритиш, фуқароларни ортиқча сарсонгарчиликка йўл қўймасдан мурожаатларни қонун доирасида тезда, ижобий ҳал этиш – асосий масала эканини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, республика доирасида фуқаролардан бўлаётган такрорий мурожаатларда ходимлар томонидан сусткашлик ва бир хил мазмундаги «шаблон» жавоб хатлари билан чегараланиш ҳолатлари ҳам кўпгина кузатилаётган ҳақида тўхталиб, бу каби «ишлар» билан мурожаат ҳал бўлиб қолмаслигини, ҳар бир мурожаат қонун доирасида ўз ечимини топиши зарурлигини алоҳида таъкидлади. Бир нечта мурожаат ва унга берилган жавоблар мисоллар келтириб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган йиғилишда Сарвар Мамадиев ўзининг ИИО ходимлари тўғрисидаги самимий фикр мулоҳазаларини билдирди. Ходимлар томонидан берилган саволларга жавоб бериб, таклифларини эшитди.

Text to speech