Президент фармонига биноан таъсис этилган республика танловининг Тошкент вилояти босқичи якунланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш ҳамда ИИО ходимларининг ҳар томонлама билим кўникмаларини ошириб бориш, ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва уларни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган Республика кўрик танловининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Танловда вилоят, туман-шаҳар ИИО ходимлари орасидан муносиб номзодлар иштирок этди. Бунда уларнинг жисмоний ва жанговар, психологик билимлари билан бирга сиёсий ва соҳавий билимлари ҳам синовдан ўтказилди.
Иштирокчиларнинг ҳар бир жавоблари Бош бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан тузилган комиссия аъзолари томонидан кузатилиб, баҳоланиб борди. Бугун ушбу танловнинг якуний тест ва суҳбат босқичи бўлиб ўтди.
Якуний натижаларга кўра, «Энг яхши профилактика инспектори» номинацияси бўйича:
1-ўрин – катта лейтенант Полвонов Азамат Акмалович Чиноз тумани ИИБ профилактика инспектори;
2-ўрин – капитан Сайдалиев Шерали Акбарали ўғли Бўка тумани ИИБ профилактика катта инспектори;
3-ўрин – катта лейтенант Асролов Алишер Саидакбар ўғли Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ профилактика инспектори.
«Энг яхши терговчи» номинацияси бўйича:
1-ўрин – катта лейтенант Авалбеков Абдумалик Фарҳод ўғли Ангрен шаҳар ИИБ терговчичи
2-ўрин – катта лейтенант Абдусаломов Умиджон Абдушукур ўғли Тошкент вилояти ИИББ ТБ катта терговчиси
3-ўрин – катта лейтенант Жуманов Сирожбек Алланазар ўғли Бекобод тумани ИИБ терговчиси
«Энг яхши тезкор ходим» номинацияси бўйича:
1-ўрин – лейтенант А.Расулов Бекобод шаҳар ИИБ
2-ўрин – катта лейтенант Х.Турдалиев Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ
3-ўрин – капитан М.Сувонов Ангрен шаҳар ИИБ ходимлари қўлга киритди.
Ўрин олган ходимларнинг барчаси ўрнатилган тартиб бўйича пул мукофоти ва диплом билан тақдирланишлари ҳамда ушбу ходимлар танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритгани эълон қилинди.