ППХ ва ЙҲХХда бўш бўлган лавозимларга фуқаролар қабул қилиниши бўйича танлов ўтказилади
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси тизимларидаги бўш бўлган «сафдорлик» лавозимларига фуқаролар қабул қилиниши бўйича танлов ўтказилиши маълум қилинади.
Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрь кунидаги
ПҚ-3413-сон «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 9 март куни 3352-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 5 март кунидаги 52-сонли буйруғи талаблари асосида ташкил этилади.
Номзодларга қўйилган талаблар:
-Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- идоравий академик лицейлар, ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари, шунингдек, олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим шакли бўйича (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида) таҳсил олаётган бўлиши;
- эркак (ўғил бола бўлиши);
- ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаган (30 ёшдагилар ҳам) бўлиши;
-Патруль-пост хизматива Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига бўйи 170 см ва ундан юқори бўлиши;
- доимий яшаш манзили бўйича Тошкент вилоятида рўйхатда туриши;
- муддатли ва сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган;
Ички ишлар органларига кириш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳужжатлари билан келишлари сўралади:
- биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картасидоимий яшаш манзилибилан (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
- қариндошларнинг (ота-она, эр-хотин, фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек
эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари) биометрик паспорти ёки идентификация ИД картаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
- ўқиш ва иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) жойидан тавсифнома;
- фуқаро томонидан қўлда ёки компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
- анкета-маълумотнома;
- ҳарбий гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
- доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйининг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда).
Ички ишлар органларига кириш истагида бўлган фуқаролар жорий йилнинг 14 июль кунидан
14 август кунига қадар соат 09:00 дан 18:00 га қадар мурожаат этишлари сўралади.
Эслатма: белгиланган кунлардан олдин ёки кейин мурожаат этган фуқаролар номзодлар рўйхатига киритилмайди.
Манзил: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар, Тошкент йўли кўчаси, Сада бекати, 1-уй. Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси биноси. Мурожаат учун телефон: +998707624197 +998707624106
Тошкент вилояти ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати