Тошкент вилояти ИИББ ҳамда ДХХ ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирларида, гиёҳвандлик моддаларини Тошкентга олиб кетаётган шахслар қўлга олинди.
Хусусан, Оҳангарон тумани Чинор ЙПХ масканида «Фарғона-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган, 1985 й.т. шахс (Ш.Б.) бошқарувидаги автотранспорт воситаси тўхтатиб текширилганда, машина салонидан 3 та ўрамда сотиш учун тайёрлаб қўйилган «гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.
Шу каби, Нурафшон шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида «Обод турмуш» маҳалласида яшовчи фуқаро «гашиш» гиёҳвандлик воситаларини яшаш хонадонидаги автомобилнинг эски шиналари орасига яшириб қўйганлиги аниқланди.
Ҳолатлар юзасидан ушланган шахсларга нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.