Тошкент вилоятида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш ойлиги доирасида Зангиота тумани ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан навбатдаги назорат тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида, Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ЙПХ масканидан Фарғона-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган «Дамас» автомобили ходимлар томонидан тўхтатиб текширилган.
Натижада, 29 ҳайдовчи ва унинг ёнида бўлган 52 ёшли йўловчининг ёнидан 13 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари, автомобиль салонидан эса 25 дона психотроп дори воситалари ҳамда жигарранг сақичсимон ва ўткир ҳидли 2 бўлак гиёҳванд моддалар борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида расмийлаштирилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари билан ноқонуний муомала қилиш 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиш билан жазоланиши мумкин.
ИИББ Ахборот хизмати.