12 Декабр 2024 йил 1999

Пиротехника воситалари ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилмоқда

Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан пиротехника воситалари айланмаси билан боғлиқ ҳолатлар фош этилиб, қонуний тартибда чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, Зангиота туманида ўтказилган тадбир давомида, Тошкент шаҳрида яшовчи уч нафар шахс 144 дона турли ҳажм ва кўринишдаги пиротехника воситаларини харидорга 40 миллион сўмга сотган вақтида далилий ашё билан ушланди.

Шунингдек, тадбирлар доирасида Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан «Бунёдкор» маҳалласида яшовчи 1997 й.т. (Д.Н.) шахснинг хонадони ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда, хонадонда қиймати 1,5 миллион сўм бўлган пиротехника воситаларини ноқонуний сақлаб келинаётганлиги аниқланди.

Шу каби Бекобод тумани ЙПХ масканида 2002 й.т. ҳайдовчи (М.М.) бошқарувида бўлган Кобальт автомобилида текширилганда, машина юкхонасида 56 дона қиймати 5,6 миллион сўм бўлган пиротехника воситаларини сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушланди.

Ушу йўналишдаги тезкор назорат-рейд тадбирлари шаҳар-туманлар кесимида давом эттирилмоқда.

Text to speech