17 Сентябр 2024 йил 1545

Оғуфуруш гиёҳвандлик воситасини 70 млн сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди

Хабар берилганидек, Тошкент вилоятида «Гиёҳвандлик ва психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ойлиги» доирасида кенг масштабдаги назорат рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси, Бекобод тумани Ички ишлар бўлими ва ДХХ туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1995 йилда туғилган Х.И. ва 1999 йилда туғилган О.А. харидорга ўзида бўлган гиёҳвандлик воситасини 70 млн сўмга сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Аниқланишича, ушбу шахслар гиёҳвандлик воситасини келгусида Тошкент шаҳрига олиб ўтиб сотиш мақсадида сақлаб келаётган бўлганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech