Қора дори – 2022: Зангиотада «каннабисзор» фош этилди
Мунтазам равишда Тошкент вилояти ИИББ соҳавий хизматлари ва қуйи тизим ходимлари томонидан гиёҳвандликнинг ҳар қандай кўринишига қарши кескин ва муросасиз кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Шахсий хавфсизлик Тошкент вилояти бошқармаси ва Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан “Қора дори – 2022” (2-мавсум) доирасида 28 сентябрь куни Зангиота туманида ўтказилган тезкор-профилактик тадбир давомида «Мевазор» МФЙ ташкил қилган «каннабисзор» фош этилди.
Аниқланишича, 1976 y.t. фуқаро R.M. хонадонида 26 туп «каннабис» гиёҳвандлик ўсимлигини ўзига хос тарзда парваришлаб, етиштирган. Эътиборлиси у гиёҳванлик ўсимлигини ён томонга ўстириб, бошоқли бўлишини таъминлаган ва қамишлар орасига ўраб ўзига хос тарзда «каннабисзор» ташкил қилган. Шунингдек, хонадонни кўздан кечириш давомида 238,7 гр қуруқ ҳолатдаги марихуана гиёҳвандлик воситаси ҳам далилий ашё сифатида олинаган. Фуқаро процессуал тартибда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 273-моддаси 5 қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИББ Ахборот хизмати