23 Ноябр 2021 йил 579

Оммавий сайёр қабулда фуқароларга расмийлаштирилган ID-карталар топширилди

Бугун, 23 ноябрь куни республика ишчи гуруҳи томонидан Ўрта Чирчиқ туманидаги Тошкент вилояти “Халқ қабулхонаси”да вилоят аҳолиси билан навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида, Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Y.Abdulxakov ва Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи, полковник Тоҳир Арипов иштирок этиб 50 нафар фуқароларнинг Ички ишлар органлари билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатларни қабул қилдилар.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилиб, 15 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилган бўлса, 7 нафарининг аризалари қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

Жараёнда, 8 нафар 16 ёшга тўлган ёшларга ИД-карталар тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, 25 йилдан буён Ўзбекистонда яшаб келаётган икки нафар юртдошимизга ҳам ИД-карталар топширилиб, Ўзбекистон фуқароси бўлганликлари билан муборакбод этилди.

— 25 йил кутган орзуйим бугун ушалди. Бунинг учун энг аввало давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчилигимни билдираман, — дейди фуқароликка қабул қилинган Фурқатжон Баротов.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech