12 Август 2025 йил 86

Оҳангарон тумани ИИБ фаолияти ўрганилиб, ҳудуддаги «қизил» тоифага кирувчи маҳаллаларда олиб борилаётган профилактик ишлар муҳокама қилинди

Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи, полковник Абдувосит Абдуразаков томонидан вилоятнинг 2-минтақавий марказга кирувчи Оҳангарон туманида, ички ишлар органлари фаолияти, жиноятчилик ҳолати ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди.

Ўрганиш давомида криминоген вазият таҳлил қилиниб, жиноятчилик юқори бўлган ва «қизил» тоифага кирувчи маҳаллаларда олиб борилаётган профилактик ишлар муҳокама қилинди. Жиноятга мойил шахслар билан манзилли ишлаш, муқаддам судланганлар ва назоратдаги фуқаролар устидан назоратни кучайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, хизмат хоналари, навбатчилик қисмлари ва мавжуд моддий-техник база билан танишиб, ходимларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Хизмат интизоми ва фуқаролар билан мулоқот маданияти масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳудуд хусусиятлардан келиб чиқиб ишлаб чиқилган таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Жиноятчиликнинг олдини олишда жамоатчилик назоратини кучайтириш, профилактика инспекторлари ва маҳалла фаолларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, давлат раҳбарининг (ПҚ-1-сон) қарори асосида видеокузатув тизимларини кенг жорий этиш зарурлиги таъкидланди.

Ўрганиш якунида мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва хизмат фаолиятини яхшилаш бўйича кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Text to speech