5 Январ 2022 йил 1674

Нурафшондаги банкоматдан пулларни ўғрилашга уринган беш киши ушланди

Хабар таҳрирланди.

2021 йил 11 декабрь куни тунги соат 1:30 дан 2:30 атрофида юзига ниқоб ва қўлига қўлқоп кийган жиноий гуруҳ Нурафшон шаҳри марказидаги банкоматдан пул ўғирлашга уринишган.

Нурафшон шаҳри ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув-суриштирув ишлари давомида жиноятда гумонланувчилар – Ўрта Чирчиқ ва Бектемир туманлари ҳамда Нурафшон шаҳрида яшовчи 22-24 ёш орасидаги 5 нафар шахс эканлиги ва улар банкоматнинг кодли сейфини бузиш орқали сейф қулфини олиб воқеа жойидан яширинишгани аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Шунингдек улар бу ҳаракатлари орқали мулкдор, яъни “Пойтахт банк” акционерлик жамиятига 19 млн 433 минг миқдордаги моддий зарар етказишгани маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 25-(жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 169-моддаси 3-қисми (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech