Нурафшон шаҳрида волейбол бўйича «ИИБ бошлиғи кубоги» мусобақаси якунланди
Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида Нурафшон шаҳар Ички ишлар бўлими ташаббуси билан волейбол бўйича «ИИБ бошлиғи кубоги» мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада шаҳар ҳудудидаги умумтаълим мактабларининг ўсмирлар жамоалари иштирок этиб, ўзаро беллашдилар. Ўйинлар давомида ёш спортчиларнинг маҳорати, жамоавий уйғунлиги ва ғалабага бўлган интилиши томошабинларда катта таассурот қолдирди.
Мусобақа якунига кўра, 1-ўринни — 48-мактаб жамоаси, 2-ўринни — 4-мактаб жамоаси, 3-ўринни — 1-мактаб жамоаси эгаллади. Ғолиб жамоалар Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи томонидан диплом, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Таъкидланганидек, бундай спорт мусобақалари ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, жамоавий руҳни мустаҳкамлаш ҳамда соғлом ва ватанпарвар ёшларни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.