2 Октябр 2024 йил 2415

“Энг яхши психолог” танловининг ғолиблари аниқланди

Хабар берилганидек, ИИВ томонидан тизимда ҳамкасбларга намуна бўлаётган ходимларни муносиб рағбатлантириш мақсадида “энг яхшилар” танлови ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, куни кеча Тошкент вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган психолог ходимлар ўртасида “Энг яхши психолог” танлови ташкил этилди.

Танловда 10 нафардан ортиқ ходим иштирок этди. Иштирокчилар ички ишлар органлари соҳавий билимлари, маънавий-маърифий йўналишдаги саводхонлиги, жанговар ва хизмат тайёргарлиги бўйича синовлардан ўтишди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни вилоят ИИББ ходими, катта лейтенант Назокат Мирвосидова қўлга киритиб, кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланма олди. 2-ўрин Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ ходими, катта лейтенант Бегзод Туралимовга насиб этди. 3-ўрин эса Чирчиқ шаҳри ИИБ ходими, катта лейтенант Ҳилола Каримовага берилди.

Ғолибларга Бош бошқарма масъуллари томонидан диплом ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech