29 Август 2025 йил 201

“Энг яхши эксперт-криминалист” кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи ўтказилди

Жорий йилнинг 20–26 август кунлари Тошкент вилояти ИИББ Эксперт-криминалистика хизмати ходимлари ўртасида “Энг яхши эксперт-криминалист” кўрик-танлови ташкил этилди. Унда вилоят ИИОнинг 16 нафар эксперти иштирок этиб, ўз билим ва маҳоратини намойиш қилди.

Танлов уч босқичдан иборат бўлди. Биринчи шартда иштирокчилар белгиланган сониялар ичида Калашников автомати ва Макаров пистолетини қисмларга ажратиш ҳамда қайта йиғиш амалиётини бажаришди. Иккинчи босқичда маънавий-маърифий йўналиш, хизмат тайёргарлиги ва соҳавий билимлар бўйича тест синовлари ўтказилди. Якуний босқичда эса ходимлар ўз соҳаси бўйича оғзаки савол-жавоб тарзида синовдан ўтказилди.

Натижага кўра, 3-ўринни Тошкент вилояти ИИББ Эксперт-криминалистика маркази катта эксперти, лейтенант Низомиддин Зайнобиддиновга, 2-ўринни Чирчиқ шаҳар ИИБ катта эксперти, катта лейтенант Сардор Акромовга эгаллади. Фахрли 1-ўринни Тошкент вилояти ИИББ Эксперт-криминалистика маркази бош эксперти, маёр Ҳамид Раҳимбоев қўлга киритиб, республика босқичига йўлланма олди. Ғолиблар муносиб тақдирланди.

Мазкур танлов эксперт-криминалистлар билим ва малакасини ошириш, соғлом рақобатни шакллантириш ҳамда соҳада малакали кадрлар сафини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Text to speech