20 Март 2024 йил 14644

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан байрам табриги

Ҳурматли ҳамкасблар, муҳтарам фахрийлар! 

Аввало, сизларни ва сизлар орқали барча юртдошларимизни 21-март шарқона янги йил – Наврўз умумхалқ байрами билан самимий муборакбод этаман.

Минг йиллар олдин ота-боболаримиз бу улуғ айёмни қандай пок ният ва ёруғ умидлар билан кутиб олган бўлсалар, бугун ҳам халқимиз мана шундай юқори кайфият билан Наврўзга пешвоз чиқмоқда. Шундай шукуҳли ва бетакрор дамларда барчамиз тинч ва осойишта ҳаёт ҳамда хотиржамлик қадрини яна-да теранроқ ҳис этмоқдамиз.

Мана шундай файзли, шодиёна айёмда шаҳар-у туманларда, қишлоқ ва овулларда Наврўз сайлини ўтказаётган барча юртдошларимизга юксак ҳурматим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Шарқона янги йилимиз — Наврўз ҳар бир хонадонга, бутун эл-юртимизга тинчлик-хотиржамлик, бахт-у саодат ва қут-барака олиб келсин!

Яна бир бор Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, азиз халқимиз омон бўлсин.

Тоҳир Арипов,
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи,
генерал-майор.

Text to speech