22 Апрел 2025 йил 858

«Намунали оила» кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолиблари аниқланди

Танловда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида фаолият юритаётган ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзолари фаол иштирок этдилар.

Жараёнда танлов иштирокчиси бўлган оилаларнинг касбий маҳорати, китобхонликка бўлган қизиқиши, болаларининг таълим муассасаларида эгаллаётган билим даражаси ва ижодий қобилиятлари баҳоланди.

Қизғин ва самарали баҳсларга бой бўлган танлов якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан эълон қилинган натижаларга кўра:

1-ўринДеҳқонбоевлар оиласи (Чиноз тумани ИИБ)
2-ўринХурсановлар оиласи (Тошкент тумани ИИБ)
3-ўринТолипов ва Усмоновлар оиласи (Олмалиқ шаҳри ва Оҳангарон тумани ИИБ) эгалладилар.

Ғолиб ва фаол иштирокчилар Бош бошқарма томонидан диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, 1-ўрин соҳиби танловнинг республика босқичида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлди.

Text to speech