27 Декабр 2024 йил 648

Яна бир ҳолатда Пойтахтга олиб ўтилаётган пиротехника воситалари Тошкент вилоятида ушлаб қолинди

Чинор ЙПХ масканида вилоят ИИО ходимлари томонидан текширилган «Tracker» автомобили юкхонасида 57.600 дона пиротехника ва 348 қути ноқонуний тамаки маҳсулоти борлиги аниқланди.

Фарғона–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Tracker» русумли автомобиль Оҳангарон тумани «Чинор» ЙПХ масканида ички ишлар ходимлари томонидан тўхтатилди.

1989 йилда туғилган ҳайдовчи (Б.М.) бошқарувидаги транспорт воситаси текширилганда, автомобиль юкхонасида ноқонуний олиб ўтилаётган 57.600 дона пиротехника воситалари ҳамда 348 қути тамаки маҳсулоти борлиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз: пиротехника воситалари шунингдек тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси қонун билан тақиқланади. Бу ҳаракатлар маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Text to speech