4 Ноябр 2022 йил 454

Мурожаат, мулоқот ва натижа — ИИББ бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Паркентда ўтказилди

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Паркент туманида Тошкент вилоятида ИИББ бошлиғи генерал-майор Тоҳир Арипов бошчилигида сайёр қабул ўтказилди. Унда фуқароларнинг турли мазмундаги 25 га яқин муаммоларига ечим топилди.

«Хўжа» МФЙда ўтказилган қабулда фуқаролар – йўл қурилиши ва таъмирланиши ишга жойлашиш, тиббий даволанишга амалий ёрдам,  фуқароликни расмийлаштириш, ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам бериш, ИИОга хизматга кириш ва бошқа шу каби масалалар билан мурожаат қилишди.

Мурожаатнинг асосий қисми шу жойида ижобий ҳал этилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар қонуний тартибда ижобий ҳал этилиши бўйича масъулларга топшириқ берилди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech