16 Ноябр 2025 йил 132

Мурожаат, мулоқот ва ечим — Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди

Аҳолининг муаммоларини ўз вақтида ва самарали ҳал этишга қаратилган навбатдаги очиқ мулоқот учрашуви бўлиб ўтди. Қабул давомида вилоят аҳолисининг мурожаатлари ИИББ бошлиғи, полковник Абдувосит Абдуразаков томонидан кўриб чиқилди. 

Фуқаролар ички ишлар органлари фаолиятига доир 30 га яқин масалалар — хизматга тиклаш, тергов-суриштирув жараёнлари, киберхавфсизлик, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва бошқа йўналишлардаги муаммолар юзасидан мурожаат қилишди. Ҳар бир мурожаат тингланиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Мурожаатларнинг аксарияти қабул жараёнининг ўзида ижобий ҳал этилди. Айрим масалалар бўйича эса масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. Таъкидлаш жоизки, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ҳудудий ИИБ раҳбарлари томонидан ҳам шахсий қабуллар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

Text to speech