Мурожаат, мулоқот ва ечим — Вазир ўринбосари Ўрта Чирчиқ туманида сайёр қабул ўтказди
Бугун, 11 август куни Ўрта Чирчиқ туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқароларнинг тизимга оид 20 дан ортиқ мурожаатлари Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов бошчилигида вилоят ИИББ масъуллари томонидан қабул қилинди.
Мулоқот тарзида ўтган қабулда фуқаролар – тергов ва суриштирув, ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам бериш, паспорт-виза, ИИОга хизматга кириш ва бошқа шу каби масалалар билан мурожаат қилишди.
Мурожаатларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ўрганиш талаб этадиган 15 дан ортиқ мурожаатни қонуний тартибда ижобий ҳал этиш бўйича Вазир ўринбосари томонидан масъулларга топшириқ берилди.
Қабул сўнгида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 3 нафар ҳамюртимизга тантанали равишда ИД-карталар топширилди. Аҳоли билан учрашув ва сайёр қабуллар вилоят бўйлаб давом этмоқда.
ИИББ Ахборот хизмати