22 Сентябр 2025 йил 118

Мурожаат, мулоқот ва ечим — ИИББ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди

Тошкент вилояти ИИББ биносида аҳоли муаммоларини ижобий ҳал этишга қаратилган очиқ мулоқот шаклидаги шахсий қабули бўлиб ўтди. Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари ИИББ бошлиғи, полковник Абдувосит Абдуразаков томонидан кўриб чиқилди. Давоми

Фуқаролар ички ишлар органлари фаолиятига оид масалалар, жумладан, хизматга тиклаш, хизматга кириш, тергов-суриштирув, жиноят-қидирув, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишларидаги муаммолар юзасидан мурожаат қилишди. Уларнинг ҳар бири тингланиб, тегишли чоралар кўрилди.

Мурожаатлар қонуний тартибда кўриб чиқилиб, уларни ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди. Эслатиб ўтамиз, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ҳам ҳудудий ИИБ раҳбарларининг шахсий қабуллари ташкил этилган.

Text to speech