18 Ноябр 2021 йил 1194

Муқаддасдир ватан байроғи!

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Тошкент вилоятининг барча шаҳар-туман ИИБларда давлат байроғи тантанали кўтарилди.

Бугун давлат суверенитетининг рамзларидан бири – мустақил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигига 30 йил тўлди.

Шу муносабат билан Тошкент вилоятининг шаҳар-туман ИИБларида мадҳия садоси остида давлат байроғини тантанали кўтариш маросимлари бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрьдаги навбатдан ташқари ВИИ сессиясида тасдиқланган Давлат байроғи – мамлакат давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланиб, у ер юзининг шу сарҳадларида мустақил Ўзбекистон давлати борлигини англатади ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиради

Text to speech