27 Сентябр 2022 йил 531

Мини футбол бўйича "ИИББ бошлиғи кубоги" мусобақаси ўтказилди

Бугунги кунда ҳам Тошкент вилояти ИИББ томонидан шахсий таркиб ўртасида спортни оммалаштириш ва соғлом муҳитни тарғиб этиш мақсадида соҳавий хизмат ходимлари ўртасида спортнинг бир нечта тури бўйича амалий  машғулотлар ва мусобақалар ташкил этиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 23 сентябрь куни вилоят ИИББ ва унинг қуйи тизм ходимларидан иборат жамоалар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича "ИИББ бошлиғи кубоги" мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа натижасига кўра, умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни 2-минтақа жамоаси,  2-ўринни 1- минтақа ва 3-ўринни ИИББ аппарати жамоаси эгаллади.

Ғолиблар  қимматбаҳо совға, диплом ва кубок билан тақдирланди.

Text to speech