30 Ноябр 2021 йил 359

Мавсум: Пойтахтга олиб ўтилаётган пиротехника воситалари ЙПХ масканида ушлаб қолинди

Тошкент вилоятида ўтказилаётган “хавфсиз ҳудуд” ва “хавфсиз тун” профилактик тадбирлари доирасида Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» мунтазам йўл патруль хизмати масканида инспекторлар бир неча ноқонуний товарлар айланмасига чек қўйди.

Хусусан, 28 ноябрь куни соат тунги 3:00 ларда водий йўналишидан Тошкент шаҳрига ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган Р.А бошқарувидаги автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширганда, автомобиль юкхонасида 329 дона турли номдаги пиротехника воситалари ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, худди шу вақтда водий йўналишидан пойтахт томон ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчилар I.M. ва A.S. бошқарувидаги транспорт воситалари тўхтатилганда, автоулов юкхонасида ҳеч қандай меъёрий ҳужжатга эга бўлмаган 10 донадан 32 дюмли жами 20 дона телевизорлар ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ҳолатлар юзасидан қонуний чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech