“Мавсум”: Пиротехника воситасини муомалага киритилишининг олди олинди
Хабар берилганидек, Тошкент вилоятида “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кун” тезкор профилактик тадбир ўтказилмоқда. Тадбир давомида ИИББ ва унинг қуйи тизимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, жумладан пиротехника воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олиниши юзасидан назорат-рейд тадбирлари ўтказилди.
Паркент тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан “Истиқлол” маҳалласида яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро (З.У.) хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонида 536 дона турли ҳажм ва кўринишдаги пиротехника воситаларини сотиш мақсадида сақлаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув
ҳаракатлари олиб борилмоқда.