29 Апрел 2025 йил 1490

Мактаб ўқувчилари ўртасида волейбол бўйича «ИИББ бошлиғи кубоги» ўтказилди

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаолликни тарғиб қилиш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ томонидан Ички ишлар вазирлигига бириктирилган 60-сонли мактабда волейбол бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақада мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўзаро беллашиб, қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўйинларни намойиш этдилар.

Якуний натижага кўра:
1-ўрин – 9-синф жамоаси,
2-ўрин – 11-синф жамоаси,
3-ўрин – 8-синф жамоаси эга бўлди.

Ғолиблар Бош бошқарма томонидан эсдалик совғалари ва диплом билан тақдирландиБу каби мусобақалар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, салбий иллатлардан йироқлаштириш ва юртимизда соғлом, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни тарбиялашга хизмат қилмоқда.

Text to speech