29 Апрел 2024 йил 11861

Махтумқули ижоди, халқ шоири билан давра суҳбати ва китоб ярмаркаси — ИИББда навбатдаги маърифат соати ўтказилди

Бугун, 29 апрель куни Тошкент вилояти ИИББда навбатдаги маънавий-маърифий соат бўлиб ўтди. 

Тадбирда Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир иштирокида китобхонлик ҳафталиги доирасида давра суҳбати ташкил қилинган бўлса, филология фанлари доктори Абдураҳмон Пиримқулов “Ўзбекнинг туркман шоири” Махтумқули ижоди ҳақида маъруза қилди.

Маърифат соатидан сўнг ходимлар учун навбатдаги китоб ярмаркаси ташкил этилди. Тадбирларда ИИББ масъул раҳбарлари ва ходимлар иштирок этди.

Text to speech