Магистратура тингловчилари навбатдаги амалиёт дастури бўйича ИИББда бўлишди
Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратураси II даражадаги “Ташкилий-тактик бошқарув” мутахассислиги тингловчиларининг илмий ва малакавий амалиёти Давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режаси ва дастурига мувофиқ, ички ишлар органлари учун малакали раҳбар кадрлар тайёрлаш мақсадида “Ички ишлар органларининг Тергов ва суриштирув фаолиятини ташкил этиш” ўқув модулида белгиланган фанлар бўйича олинган назарий билимлар, малака ва кўникмаларни амалий жиҳатдан мустаҳкамлашга, назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлашга қаратилган.
Амалиётни ташкил этишдан асосий мақсад – назария ва амалиётнинг узвийлигини таъминлаш орқали магистратура тингловчиларнинг ўқув модули бўйича олган назарий билимларини чуқурлаштириш ҳамда мустаҳкамлаш, амалиётга татбиқ қилиш ва тингловчиларда ички ишлар органларининг раҳбарлик лавозимларида хизмат фаолиятини олиб боришга доир амалий кўникмаларни ҳосил қилишдан иборат.
Тошкент вилояти ИИББ Тергов бошқармасида ҳам магистратура тингловчиларини Тергов ва суриштирув фаолияти бўйича амалий кўникмаларини шакллантириш ва уларга замонавий техника усуллари орқали тергов қилишни ташкил этишдан иборат.