16 Ноябр 2025 йил 147

Маҳаллаларда жиноятлар муҳокамаси ва кенг масштабда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Тошкент вилоятининг барча шаҳар-туманлари бўйлаб, маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тарғибот учрашувлари ташкил этиб борилмоқда.

Шу каби, куни кеча Пискент тумани ҳокими Музаффар Арипов, туман ИИБ бошлиғи ҳамда мутасадди ташкилотлар, маҳалла фаоллари иштирокида, туманнинг «Мўминобод» МФЙ аҳолиси билан, маҳалла ҳудудида содир этилган қотиллик жинояти муҳокама қилинди.

Тадбирда, содир этилган қотиллик жиноятининг келиб чиқиш сабаблари ва шароитлари кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди ва барқарор профилактик ишларни йўлга қўйиш бўйича зарур вазифалар белгилаб олинди.

Хусусан, барча туман ҳудудида қаровсиз қолган бино иншоотлар, жанжалкаш ва сурункали ичкиликка ружу қўйган оилаларни назоратга олиш, шунингдек, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда профилактика ишларини самарали ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда туман ИИБ бошлиғи полковник М.Т. Мирзаев сўз олиб, ҳудудда тинчлик ва осойишталикни ишончли таъминлашда жамоатчилик фаолларининг ўрни зарурлигини таъкидлади. Бу каби муҳим тарғибот тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар-туманлари бўйлаб биринчи раҳбарлар иштирокида тизимли равишда ташкил этиб борилмоқда.

Text to speech