14 Август 2025 йил 101

Маҳаллаларда ижобий бурилишлар жараёни

Барча раҳбарлар вилоятнинг «қизил» тоифадаги маҳаллаларига бириктирилиб, ҳудудда криминоген вазиятни яхшилаш борасида аниқ режа асосидаги ишлар ташкил қилинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунидаги ПҚ 1-сонли қарор ижросини таъминлаш ҳамда қизил тоифадаги маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари полковник Н.Р.Хуббимов бошчилигида ишчи гуруҳ Олмалиқ шаҳрининг «Алишер Навоий» маҳалласида бўлди.

Ўрганишлар давомида, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, маҳаллада хавфсиз муҳитни яратиш мақсадида маҳалланинг кириш-чиқиш жойларига кузатув камералари, кўп қаватли уйларнинг ҳовлиларига ПТЗ-камералар, кириш йўлаклари олдига ташвиш тугмаларини ўрнатиш чораларини кўриш, шунингдек, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини техник қўриқловга олиш юзасидан масъулларга қўшимча топшириқлар берилди.

Ишчи гуруҳ томонидан маҳалла еттилиги фаолияти ҳам таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech