«Хавфсиз ҳудуд-долзарб 50 кун» назорат тадбири доирасида пиротехника воситаларини ясаб, сотиш мақсадида сақлаётган шахс ИИБ ходимлари томонидан ушланган.
Тадбир доирасида Янгийўл шаҳри «Рамадан» маҳалласида яшовчи 1989 й.т. (А.Қ.) шахс шубҳали ҳаракатлари учун шаҳарнинг Самарқанд кўчасида ҳудудий ИИБ ходимлари томонидан холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ёнида бўлган пакет ичидан 30 дона турли ҳажм ва кўринишдаги, қўлбола усулда ясалган пиротехника воситаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинган.
Маълум бўлишича, ушбу шахс мазкур пиротехника воситасини ўзи ясаган ва ҳар бирини 150 минг сўмдан сотишни режалаштирган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда