Кучли таъсир қилувчи дориларни сотиш билан шуғулланувчи гуруҳ ушланди
Психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, уларни ёшлар орасида тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ ходимлари томонидан навбатдаги тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида назоратдаги 1991 y.t. A.K. (Чилонзор туманида яшовчи) холислар иштирокида кўздан кечирилганда, у 11 дона «тропикамид», 42 дона «регапен» ва 5 дона «селофен» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаётганлиги аниқланиб, ушланган. Тадбир давом эттрилиб, ушланган шахсни ушбу воситалар билан таъминлаётган 1981 y.t. F.K. (Тошкент вилоятида яшовчи) яшаш хонадонида 794 дона «регапен» 35, 178 дона «тропикамид» 180 ва 74 дона «селофен» 25 кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, у ҳам далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Шунингдек, кўздан кечириш давомида ушбу шахс хонадонидан тахминан 5 гр «гашиш» ва 2 дона «кўкнор» (ўсимлик бошоғи) гиёҳвандлик воситалари ҳамда уларни истеъмол қилиш учун қўлда ясалган идиш, «Тир» милтиғи, 2 дона рация, электрон тарози ва қўл бола ясалган занжир ҳам ҳам далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб, олинган.
Маълумотга кўра, ушбу шахслар Тошкент шаҳри ва вилоятида катта миқдорида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини савдоси билан шуғулланиб келган.
Ҳозирда ушланган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.