12 Октябр 2024 йил 161

Кучли таъсир қилувчи дори воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тошкент вилояти ҳудудида синтетик гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари айланмасига қарши кенг масштабда назорат рейд тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, ИИББ Тезкор қидирув хизмати ва Чирчиқ шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан Юқори Чирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1982 йилда туғилган шахс (қора бозордаги тахминий нархи 50 миллион сўм бўлган) 375 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланган.

Ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251(1) -моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech