15 Май 2025 йил 94

Эксперт-криминалистика маркази ходимлари томонидан навбатдаги амалий ўқув машғулоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги «Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоят ИИББ Эксперт-криминалистика маркази томонидан академик лицей ўқувчилари билан мунтазам равишда ўқув-амалий машғулотлар ўтказиб келинмоқда.

Шу доирада ИИВ 2-сонли Тошкент академик лицейида марказ масъул ходимлари томонидан ўқувчиларга «Геном тўғрисидаги қонун», «Рақамли экспертиза асослари» ҳамда «Хатшунослик экспертизаси тадқиқот ва объектлари» мавзуларида маҳорат дарси ўтказилди.

Дарсда, геном маълумотлари жиноятларни очишда ва шахсни аниқлашда қандай аҳамият касб этиши, рақамли экспертиза орқали рақамли қурилмалардан далилларни тўплаш, хатшунослик экспертизаси ёрдамида эса турли ҳужжатлардаги ёзувларнинг муаллифини аниқлаш усуллари ҳақида амалий мисоллар билан тушунчалар берилди.

Мазкур маҳорат дарси ўқувчиларга замонавий криминалистика соҳасининг долзарб йўналишлари, уларнинг жиноятларни тергов қилишдаги ўрни ва аҳамияти юзасидан амалий билим ва кўникмаларни оширишга хизмат қилмоқда.

Text to speech